• 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:25

"Ташаббусли бюджет"нинг 2026 йилги янги мавсуми бошланиш санаси маълум бўлди

Жорий йилги мавсум“Ташаббускор халқ учун — янги имкониятлар мавсуми” шиори остида ўтказилади.

83
0
uznews.uz

Ўзбекистонда 2026 йилги «Ташаббусли бюджет» дастурининг биринчи мавсуми 1 февралдан бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилги мавсум“Ташаббускор халқ учун — янги имкониятлар мавсуми” шиори остида ўтказилади ҳамда дастур жорий этилганидан буён ўнинчи, юбилей мавсум ҳисобланади.

Тадбирлар жадвали қуйидагича:

— 1–20-февраль кунлари лойиҳаларни киритиш;

— 21 февралдан 7 мартгача лойиҳаларни саралаш;

— 8–10 март кунлари тарғибот босқичи;

— 11–20 март кунлари овоз бериш босқичи;

— 21–31 март кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади.

Маълумот учун, анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 21-март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

Қўшимча ғолиб лойиҳалар қуйидаги тартибда аниқланади:

  • туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари — туман бюджети ҳисобидан етишмаётган маблағни ажратиш орқали;
  • Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари — ғалаба қозонмаган лойиҳалар орасидан биттасини танлаш орқали.

Қўшимча лойиҳаларни танлаш мезонлари:

  • лойиҳа тегишли сайлов округи ҳудудида жойлашган бўлиши;
  • овоз бериш босқичидан ўтиб, камида 50 та овоз тўплаган бўлиши;
  • лойиҳа ҳамкорлик асосида молиялаштирилаётган маҳаллага тегишли бўлмаслиги.

Шунингдек, бир маҳалладан кетма-кет икки мавсумда депутатлар томонидан лойиҳа танлашга йўл қўйилмайди. Агар белгиланган мавсумда депутатлар ўз ҳуқуқидан фойдаланмаса, бу кейинги мавсумларда мазкур ҳуқуқни қўллаш имконини бермайди.

2026 йилдан жорий этиладиган асосий ўзгаришлар:

  • лойиҳани ғолиб деб топиш учун минимал овозлар сони 50 та этиб белгиланди (аввал — 10 та);
  • жиҳозлашга оид лойиҳалар учун энг юқори қиймат 2000 БҲМ этиб белгиланди (аввал — 4000 БҲМ).
83
0

Изоҳ