• 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:28

Uzbekistan Airways борткузатувчилари учун янги форма тақдим этилди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси борткузатувчилар учун янгиланган дизайн, ранглар концепцияси ва кенгайтирилган тўпламга эга бўлган янги формани босқичма-босқич жорий этишни бошлади.

88
0
uznews.uz

Формани янгилаш ҳақидаги қарор авиакомпаниянинг стратегик ривожланиш дастури доирасида қабул қилинган бўлиб, брендни мустаҳкамлаш ҳамда замонавий халқаро сервис стандартларига мослашишга қаратилган.

Янги форма тўпламига илк бор трикотаж кардиган киритилди. Шунингдек, ташқи кийим сифатида пальто ва пуховик жорий этилди. Бу эса куз-қиш мавсумида парвоз вазифаларини бажаришда қулайлик ва функционалликни оширади. Кийим силуетлари эргономика, узоқ парвозлар ва турли тана тузилишига эга ходимлар учун қулай ўтиришни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Борткузатувчилар ва борткузатувчи-бригадирларни визуал жиҳатдан фарқлашга алоҳида эътибор қаратилган. Форманинг асосий ранги тўқ кўк бўлиб, бригадирлар учун жакет ва бош кийим бордо рангда ишлаб чиқилган. Бу ечим йўловчиларга экипажнинг катта аъзосини осон аниқлаш имконини беради.

Форманинг ранглар палитраси тўқ кўк, бордо ҳамда «чангиранг атиргул» акцент рангига асосланган. Дизайнда ривожланиш, уйғунлик ва маданий қадриятлар давомийлигини ифодаловчи анъанавий ислимий нақшлар нозик услубда қўлланган.

Авиакомпания миқёси, парвоз экипажлари сони ва зич парвоз жадвали инобатга олинган ҳолда, янги формани жорий этиш парвозларни тўхтатмасдан, босқичма-босқич амалга оширилади.

Форманинг дизайни ва тикилиши «Narimteks» компанияси (Molto Caldo бренди) томонидан амалга оширилган бўлиб, ушбу компания аввал ҳам Uzbekistan Airways билан ҳамкорлик қилган. Эркаклар формаси эса Fahir tekstil savdo компанияси (Bugaso бренди) томонидан ишлаб чиқарилган.

Янги форма Uzbekistan Airways’нинг янгиланган қиёфасининг бир қисми бўлиб, авиакомпаниянинг мақомини намоён этади ҳамда халқаро майдонда борткузатувчилар учун замонавий, нафис ва таниб олинадиган образни шакллантиради.

88
0

Изоҳ