• 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар Бугун, 17:05

Ўзбекистон ички ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди.

193
0

Президентнинг тегишли фармони ва қарори билан Рустам Равшанович Мирзаев ички ишлар вазирининг коррупцияга қарши курашиш комплаенс ва ички назорат масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ички ишлар вазирининг яна бир ўринбосари - Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи этиб Диёрбек Неъматжонович Сатторов тайинланди.

Бунга қадар у Президент Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги масалалари департаменти шўба мудири лавозимида ишлаган.

193
0

Изоҳ