• 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 18:56

Тошкентда кўп қаватли уйнинг ертўласида нарколаборатория ташкил этган шахс ушланди

Унинг телефонида бўлган геолокация ёрдамида, муқаддам Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги хуфия жойга яшириб қўйилган, синтетик наркотиклар тайёрлашда фойдаланиладиган 49,9 кг ва 48 литр прекурсорлар олинди.

1713
0
Видеодан кадр

ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва ИИО ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, 1979 йилда туғилган шахс пойтахт ҳудудининг турли манзилларидаги кўп қаватли уйларнинг йўлакларига ва бошқа жойларга хориждан олиб келинган гиёҳвандлик воситаларини беркитиб кетаётганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

Унинг ёни ва автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, 15 дона кичик бўлакларда "Алъфа ПВП" ва 24 дона бўлакларда "Мефедрон”" гиёҳвандлик воситалари борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида, унинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилиб, уйнинг ертўласида нарколаборатория ташкил этилганлиги аниқланди.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида, қонунбузарнинг ёнидан ва уйидан жами 2,8 кг гиёҳванд моддалар ҳамда 11,5 литр прекурсорлар, шунингдек, нарколаборатория учун зарур бўлган анжомлар ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Бундан ташқари, унинг телефонида бўлган геолокация ёрдамида, муқаддам Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳудудидаги хуфия жойга яшириб қўйилган, синтетик наркотиклар тайёрлашда фойдаланиладиган 49,9 кг ва 48 литр прекурсорлар олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 28,246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1713
0

Изоҳ