• 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 14:00

Курьер касбига ичкаридан назар: афзалликлар, қийинчиликлар ва мотивация ҳақида

Бугунги кунда курьерлик — бу тушунарли шартлар, мослашувчан жадвал ва вақтни мустақил бошқариш имконини берадиган қулай бандлик шакли. Ушбу формат етказиб беришни ўз лойиҳалари, қизиқишлари ёки бошқа фаолият турлари билан бирга олиб борадиганлар учун мос келади.

726
0
uznews.uz

Рамиль Yandex Go нинг «Таомлар» етказиб бериш сервиси ҳамкорининг курьери, бир ярим йиллик тажрибага эга. У касбга қандай кириб келгани, ўзи учун нималар муҳимлиги ва нима учун курьерлик замонавий ва қизиқарли танлов бўлиши мумкинлиги ҳақида айтиб берди.

- Касбга қандай кириб келгансиз?

Тошкентга кўчиб келганимдан кейин курьер бўлиб ишлайдиган йигит билан танишдим. Унинг тажрибасини эшитиб, ўзим ҳам синаб кўришга қарор қилдим. У менга реферал дастур орқали таклиф юборди — жараён менга тушунарлироқ бўлди, танишим эса бонус олди.

- Сиз учун курьерлик касбида энг муҳим жиҳат нима бўлди?

Энг муҳими — жадвалнинг мослашувчанлиги. Буюртмаларни қайси вақтда бажаришни ўзим танлай оламан, шу сабаб таъмирлаш ва пардозлаш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятим билан бирга олиб бораман.

Яна бир устунлик — барқарорлик. Тўловлар ҳар ҳафта ва ўз вақтида келади. Даромад тизими шаффоф: аниқ буюртма учун қанча олишингизни дарҳол кўрасиз.

- Иш жараёнида қандай қийинчиликларга дуч келасиз ва уларни қандай ҳал қиласиз?

Турли ҳолатлар бўлади. Баъзан кўрсатилган манзил нотўғри чиқади ёки мижоз дарҳол эшикни очмайди. Баъзида буюртма ҳажми сумкага сиғмай қолади. Шунда такси чақириш мумкин — ечим топиш учун ёлғиз қолмайсиз. Агар буюртма оғир бўлса, яъни 10 кг дан ортиқ бўлса, албатта қўшимча тўлов берилади.

Буюртмаларни бажариш вақтида суғурта ҳам амал қилади. Бу керак бўлмаслигиям мумкин, лекин барибир хотиржамлик беради.

Умуман олганда, Yandex Go даги «Таомлар» ҳамкор курьерларини қўллаб-қувватлайди. Масалан, ёзда хаблар ёнида бепул сув тарқатилади — майда деталь, лекин иш кунини енгиллаштиради. Яна жиддийроқ қўллаб-қувватлаш ҳам бор. Масалан, мопед ҳайдовчилари учун янги талаблар жорий этилганда, сервис ҳамкор курьерлари учун махсус ишлаб чиқилган электровелларга ижара бўйича чегирма таклиф қилди. Ҳафтасига 100 та буюртма бажарганда ижара кунига 1 сўмга тушади — транспорт харажатларини анча тежаш мумкин. Айтганча, велосипедлар ҳақиқатдан ҳам қулай.

- Курьерлар ёлғиз ишлайди. Ўзингизни ёлғиз ҳис қиладиган пайтлар бўладими?

Шахсан менда изоляция ҳисси йўқ. Вақт ўтиши билан ҳамкорлик қилаётган сервис миқёсини ҳис қила бошладим:  Yandex Go таркибида «Таомлар» бўлими еттита мамлакатда ишлайди. Бу катта халқаро жамоанинг бир қисми эканлигингизни ҳис қилдиради.

Шунингдек, курьерларни бирлаштирадиган турли офлайн тадбирлар ҳам ўтказилади. Масалан, ўтган йили хабимизда энг яхши курьерлар учун байрам ташкил қилинди. Yandex Go ташқи тадбирларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Масалан, йигитларимиз Samarkand Marathon да қатнашишди, ҳар бирига старт тўпламлари ва бренд совғалар берилди.

Яна турли корпоратив имтиёзлар бор: тушликлар, барбершоплар ва бошқа хизматларга чегирмалар берилади. Бу вақт ва ресурсларни тежашга ёрдам берадиган ёқимли бонус.

- Қизиқиш ва мотивацияни нима сақлаб туради?

Вақти-вақти билан танловлар ўтказилади, масалан, маълум давр ичида ким кўпроқ буюртма бажаради. Бундай геймификация иштиёқ қўшади. Ҳар ким ўзича ишлайди, лекин умумий жараён ва умумий натижага интилиш ҳисси бор.

Реклама ҳуқуқи асосида

726
0

Изоҳ