• 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво Бугун, 13:05

Ўзгидромет нима учун Тошкентда ёмғир ҳавони тозаламаганини маълум қилди

Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, ёғингарчилик пайтида ифлослантирувчи заррачалар концентрациясининг ортиши атмосфера жараёнларининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ.

949
0
uznews.uz

Аввалроқ Ўзгидромет ҳафта бошида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кутилаётган ёғингарчилик атмосфера ҳавосида ифлослантирувчи моддалар концентрациясининг пасайишига олиб келиши ҳақида хабар берганди. Бироқ, узоқ давом этган ёмғирга қарамай, пойтахт ва вилоятда ҳаво ифлосланишининг юқори кўрсаткичи қайд этилди.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, туман пайтида ва ёмғирдан кейин РМ2,5 ифлослантирувчи заррачалар концентрациясининг кўпайиши кенг тарқалган ҳодисадир.

"Ёмғир визуал равишда ҳавони "тозалаш" омили сифатида қабул қилинишига қарамай, атмосферадаги ҳақиқий жараёнлар анча мураккаб. Туман шунчаки юқори намлик эмас, балки чанг ва қурумнинг майда зарралари тўпланадиган ва иккиламчи аэрозоллар ҳосил бўладиган сув микро томчиларининг йиғиндисидир. Туман шароитида кучсиз шамол, чекланган ҳаво айланиши ва ҳарорат инверсияси кузатилади. Ушбу омиллар ифлослантирувчи моддаларни атмосферанинг ерга яқин қатламида ушлаб туришга ёрдам беради, бу эса РМ2.5 концентрациясининг ошишига олиб келади," - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, кучли ёғингарчилик пайтида йирик ёмғир томчилари ҳақиқатан ҳам ифлослантирувчи моддаларни самарали ювади, натижада кўрсаткичлар вақтинча пасайиши мумкин.

Аммо ёмғирдан кейин майда дисперс заррачалар концентрацияси яна ортиши мумкин. Бунинг сабаби шундаки, юқори намликда заррачалар гигроскопик хусусиятларга эга бўлиб, ўлчамлари катталашади, натижада улар асбоблар билан фаолроқ фиксацияланади.

"Бундан ташқари, ёғингарчиликдан кейин намликнинг буғланиши иккиламчи аэрозоль ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Шамол бўлмаганда, ифлослантирувчи моддалар атмосферанинг ер усти қатламида тўпланишда давом этади," - дея қўшимча қилди Ўзгидромет.

949
0

Изоҳ