Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўз хизмат мавқеиларини суиистемол қилган ҳолда, шахсий бойлик орттиришни режалаштирган Тошкент шаҳар ИИББ 2 нафар тезкор вакилининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.
Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ЖҚБ катта тезкор вакили Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ катта тезкор вакили билан келишган ҳолда, Олмазор туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаронинг ёнидан 3 гр "гашиш" моддаси топилганлиги ҳолати юзасидан ўзининг иш юритувида бўлган терговга қадар текширув ҳужжатлари доирасида гумондорни жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 1000 АҚШ доллари олади.
Аммо, у қолган 1200 АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олган вақтида ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ катта тезкор вакили ҳам процессуал тартибда ушланди.
Ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан мазкур катта тезкор вакилларга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ