Жорий йилнинг январь–март ойларида мамлакат бўйича 42,3 мингта никоҳ рўйхатдан ўтказилган. Никоҳ коэффициенти ҳар минг аҳолига 4,5 тани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 мингтага кам.
Шу билан бирга, ажримлар сони ошган. 2026 йилнинг дастлабки уч ойида 12,7 мингта ажрим қайд этилган. Ажрим коэффициенти ҳар минг аҳолига 1,3 тани ташкил қилиб, бу ўтган йилга нисбатан 1,2 мингтага кўпдир.
Никоҳларнинг 20,2 мингтаси (47,7 фоиз) шаҳар ҳудудларида, 22,1 мингтаси (52,3 фоиз) қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган. Ажримларнинг эса 7,6 мингтаси (59,4 фоиз) шаҳарларда, 5,1 мингтаси (40,6 фоиз) қишлоқ ҳудудларида қайд этилган.
2025 йил якуни бўйича ҳам шу каби тенденция кузатилган. Ўтган йил январь–декабрь ойларида 267,1 мингта никоҳ рўйхатдан ўтказилган бўлиб, никоҳ коэффициенти 7,1 ни ташкил этган. Бу 2024 йилга нисбатан 4,7 мингтага камдир.
Айни пайтда, 2025 йилда ажримлар сони 46,9 мингтага етган. Ажрим коэффициенти ҳар минг аҳолига 1,2 тани ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич ҳам ўтган йилга нисбатан 1,8 мингтага кўпайган.
Изоҳ