• 12 029 сўм
    -43.76
  • 14 066 сўм
    -111.54
  • 160 сўм
    -0.91
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 029 сўм
    -43.76
  • 14 066 сўм
    -111.54
  • 160 сўм
    -0.91
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:40

Талабалар учун тўлов-контракт харажатларини қоплашда давлат ёрдами ажратилади

"Ижтимоий реестр"га киритилган оилаларнинг 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган аъзолари учун тўлов-контракт харажатларини қисман қоплаш бўйича янги имконият яратилди.

112
0
uznews.uz

Эндиликда ушбу тоифадаги фуқаролар “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаш учун онлайн тарзда my.gov.uz платформаси орқали ариза топширишлари мумкин

Мазкур ёрдам фақат кундузги таълим шаклида контракт асосида таҳсил олаётган талабалар ва ўқувчиларга татбиқ этилади. Жумладан, профессионал таълим муассасалари ўқувчилари, давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари талабалари ҳамда Ўзбекистондаги хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида бакалавриат ёки магистратура босқичида ўқиётган талабалар ушбу имкониятдан фойдаланиши мумкин.

Белгиланган тартибга кўра, ёрдам миқдори тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплаб берилади. Аризалар 8 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Ушбу енгиллик қуйидаги ҳолатларга татбиқ этилмайди: иккинчи ва ундан кейинги мутахассисликда ўқиётганлар, сиртқи, кечки ёки масофавий таълим шаклидаги талабалар, қўшма таълим дастурлари иштирокчилари ҳамда “супер-контракт” асосида таҳсил олаётганлар.

Жараён тартиби бўйича талабгорлар my.gov.uz орқали ариза юборади, мурожаатлар “Маҳалла еттилиги” томонидан кўриб чиқилади. Ижобий қарор қабул қилингач, маблағ ижтимоий шартнома шартларининг бажарилиш даражасига қараб таълим муассасасининг банк ҳисобига ўтказилади.

112
0

Изоҳ