Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти футбол ассоциацияси маркази ва "Нефтчи" болалар футбол академиясида яратилган шароитлар билан танишди.
"Нефтчи" болалар футбол академияси 2025 йилда ташкил этилган. У 4,5 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган бўлиб, 150 дан ортиқ ёш спортчиларни тайёрлашга мўлжалланган. Бу ерда 6 та катта-кичик футбол майдони, замонавий тиббий ва реабилитация ускуналари билан жиҳозланган физиотерапия бўлими фаолият кўрсатмоқда.
1,1 миллион доллар маблағ эвазига академияда сунъий қопламали ва ҳаво гумбазли ёпиқ футбол манежи қурилди. Футболни ривожлантириш учун бу ерга УЕФА инструктори ва бошқа хорижий мутахассислар таклиф этилди.
Президентимиз академияда футболчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди, ёш спортчилар билан суҳбатлашди, уларнинг машғулотларини кузатди.
Изоҳ