• 12 029 сўм
    -43.76
  • 14 066 сўм
    -111.54
  • 160 сўм
    -0.91
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 029 сўм
    -43.76
  • 14 066 сўм
    -111.54
  • 160 сўм
    -0.91
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 18:41

ИИВга йўллардаги камера ва радарларнинг ишлаши юзасидан парламент сўрови юборилди

Парламент сўрови "Хавфсиз ва узлуксиз йўл" дастурини амалга ошириш, радарлар самарадорлигини таҳлил қилиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалаларини ўз ичига олади.

111
0
uznews.uz

Депутатлар томонидан Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовга "Автомобиль йўлларида фото ва видео қайд этиш техник воситаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги самарадорлиги ҳамда соҳага ахборот технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида"ги парламент сўрови юборилди.

Замонавий камералар ва радарлар қоидаларга риоя этилишини назорат қилишнинг таъсирчан воситаси бўлиб, ҳайдовчилар интизомини ошириш, қоидабузарликлар ва ЙТҲлар сонини камайтириш, шунингдек, соҳада коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилиши таъкидланди.

Шу билан бирга, фуқаролар уларнинг ишига оид айрим эътирозларни билдирмоқдалар:

- рухсат этилган тезлик кескин ўзгарадиган участкаларда йўл белгилари етарлича кўзга ташланмайдиган тарзда ўрнатилган;

- Фото ва видео қайд этиш тизимлари маълумотларини қайта ишлашда жарималарни ҳисоблашда техник хатоликларга йўл қўйилмоқда, бу эса маъмурий жазоларнинг асоссиз қўлланилишига олиб келмоқда;

- айрим йўлларнинг сифати талабга жавоб бермайди, йўл белгилари яхши кўринмайди ёки нотўғри чизилган, бу эса ўз навбатида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига олиб келади;

- пиёдалар ўтиш жойларида светофорлар етишмайди.

ИИВга "Хавфсиз ва узлуксиз йўл" умуммиллий дастурининг ижроси, йўл инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш, фото ва видео қайд этиш тизимларининг самарадорлиги ва натижадорлигини таҳлил қилиш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалалари юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш талаби билан парламент сўрови юборилган.

111
0

Изоҳ