Турнир Ziyo Forum фан ва таълимни ривожлантириш жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилиб, 2026 йилнинг 20-23 апрель кунлари Тошкентдаги Sayberium киберспорт мажмуасида бўлиб ўтди. Мусобақалар CS:2 йўналиши бўйича ўтказилиб, мамлакатнинг барча олий ўқув юртлари талабаларини бирлаштирди.
Мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 16 ноябрдаги ПҚ-423-сонли қарори ижроси доирасида киберспортни ривожлантириш ва оммалаштириш, хавфсиз экотизимни шакллантириш, шунингдек, АТ ва рақамли соҳаларда салоҳиятли ва иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда.
Турнирнинг саралаш босқичида республикадаги 105 та олий ўқув юртидан 900 нафардан ортиқ талаба иштирок этди ва 140 га яқин олий таълим муассасаси мусобақага қизиқиш билдирди. Бу ёшларнинг киберспортга ривожланиш ва касбий ўсишнинг истиқболли йўналиши сифатида қизиқиши муттасил ортиб бораётганини тасдиқлайди.
Финал ўйинлари кескин ва муросасиз курашларга бой бўлди. Турнир якунларига кўра, ғолиблар пул мукофотлари билан тақдирландилар:
• 1-ўрин — 20 000 000 сўм
• 2-ўрин — 15 000 000 сўм
• 3-ўрин — 10 000 000 сўм
• 4-ўрин — 5 000 000 сўм
ZIYO CUP мусобақасини қўллаб-қувватлаш InfinBANK нинг ёшлар ташаббусларини ривожлантириш ва мамлакатда рақамли маданиятни мустаҳкамлаш борасидаги тизимли ишининг бир қисмига айланди. Банк таълим, инновациялар ва ёш авлод салоҳиятини рўёбга чиқаришга йўналтирилган лойиҳаларни изчил қўллаб-қувватлаб келмоқда.
ZIYO CUP турнири иқтидорли ўйинчиларни аниқлаш, киберспортни оммалаштириш ҳамда Ўзбекистон АТ соҳаси учун кадрлар захирасини шакллантиришда самарали платформа сифатидаги аҳамиятини яна бир бор тасдиқлади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ