• 12 017 сўм
    26.78
  • 13 713 сўм
    -25.8
  • 161 сўм
    -1.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 017 сўм
    26.78
  • 13 713 сўм
    -25.8
  • 161 сўм
    -1.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 12:52

Ўзбекистонда 464 та автозаправка шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди

Мамлакат бўйлаб автозаправка ва газ тўлдириш объектларида ўтказилган текширувлар давомида ёнғин, саноат ҳамда техник хавфсизлик соҳаларида ўн минглаб қоидабузарликлар аниқланди.

336
0
uznews.uz

22 июндан кучга кирган Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда 464 та автозаправка станцияси фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Авариялар ва бошқа фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш, автозаправка ҳамда газ тўлдириш объектларида хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, лицензиялаш соҳасида ваколатли давлат органларининг масъулиятини ошириш мақсадида амалдаги объектлар хатловдан ўтказилди.

Текширувлар жами 6 196 та объектда амалга оширилди. Улар қаторига автозаправка станциялари, суюлтирилган ва сиқилган газ, нефть маҳсулотларини сотиш шохобчалари, шунингдек, маиший газ баллонларини тўлдириш станциялари ва пунктлари кирди.

Инвентаризация якунларига кўра, жами 46 737 та қоидабузарлик ва камчилик аниқланди. Жумладан:

— қурилиш соҳасида 2 218 та қоидабузарлик;— ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича 7 949 та қоидабузарлик;— саноат ва техник хавфсизлик соҳасида 25 341 та қоидабузарлик;— техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида 3 354 та қоидабузарлик;— технологик жараёнларни таъминлаш билан боғлиқ 7 875 та қоидабузарлик.

Текширувлар давомида жойнинг ўзида 7 166 та камчилик бартараф этилди. Шу билан бирга, 464 та автозаправка станцияси фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 сентябрдан 2030 йил 1 январга қадар барча турдаги автозаправка ва газ тўлдириш объектларида ортиқча босим остида ишлайдиган ускуналардан фойдаланиш чекланади. Бу чеклов белгиланган эксплуатация муддати тугаган ёки ишлаб чиқарилган санасини аниқлаш имкони бўлмаган ускуналарга нисбатан қўлланилади.

2026 йил сентябрига қадар инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдирадиган ёки жамоат, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, жумладан муҳофаза ҳудудлари талабларига жавоб бермайдиган автозаправка ва газ тўлдириш объектлари реестри шакллантирилади.

Бундай объектларни хавфсиз ҳудудларга босқичма-босқич кўчириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

336
0

Изоҳ