• 12 017 сўм
    26.78
  • 13 713 сўм
    -25.8
  • 161 сўм
    -1.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 017 сўм
    26.78
  • 13 713 сўм
    -25.8
  • 161 сўм
    -1.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:02

"Агар ҳаво етмаса, ўзим сунъий нафас бераман" — лифтда шилқимлик қилган эркак қамалди

39 ёшли клиника ходими бўлган эркак даволаниш учун келган аёлга тегажоғлик қилган.

227
0
uznews.uz

Ушбу суд қарорига кўра, Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги хусусий клиника ходими шаҳвоний шилқимлик қилганликда айбдор деб топилиб, 5 суткага маъмурий қамоққа олинган.

Қарорда қайд этилишича, 2026 йил 10 июнь куни клиникада иш юритувчи бўлиб ишлаган Ш.Г. даволаниш учун келган аёлга нисбатан номақбул гаплар айтган, унга тегиниб, шаҳвоний мазмундаги иборалар ишлатган.

Жабрланувчининг судда билдиришича, лифтда кетиш вақтида эркак унга шахсий ҳаётига оид гаплар айтган, қасддан тегиниш ҳаракатларини қилган ҳамда кейинчалик “агар ҳаво етмаса, ўзим сунъий нафас бераман” каби сўзларни айтган. Шундан сўнг у клиника раҳбариятига мурожаат қилган ва суҳбатларни аудиоёзувга ёзиб олган.

Суд ҳуқуқбузарнинг айби жабрланувчининг кўрсатмалари, тушунтириш хатлари, аудиоёзувлар ва иш бўйича тўпланган бошқа далиллар билан тўлиқ исботланганини қайд этган.

Натижада суд Шергиёс Тураевни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41¹-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган. Шунингдек, махсус қабулхонада сақлаш харажатларини ҳам ундириш белгиланган.

227
0

Изоҳ