• 12 012 сўм
    7.46
  • 13 731 сўм
    39.74
  • 158 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    7.46
  • 13 731 сўм
    39.74
  • 158 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 6 июл 18:35

Афғонистонлик шахслар Амударё орқали дронда наркотик модда олиб ўтишга уринишди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан дронга маҳкамланган 2 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

312
0

ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва Чегара қўшинлари ҳамда ИИО ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди. Аниқланишича, афғонистонлик номаълум шахслар Амударё орқали гиёҳвандлик воситаларини дрон қурилмаси ёрдамида Ўзбекистон ҳудудига ўтказишга уринишган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу ноқонуний ҳаракат ўз вақтида фош этилиб, дронга маҳкамланган 2 кг 32 гр "опий" моддаси ашёвий далил сифатида олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

312
0

Изоҳ