• 12 102 сўм
    53
  • 13 812 сўм
    70.13
  • 154 сўм
    0.87
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 102 сўм
    53
  • 13 812 сўм
    70.13
  • 154 сўм
    0.87
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар 22 июл 14:18

Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига янги Элчи тайинланди

Ўзбекистон ТИВ вазири Баҳтиёр Саидов янги тайинланган элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.

649
0
Ўзбекистон ТИВ

Малайзиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Рафеда бинти Абдул Азиз ишонч ёрлиқлари нусхаларини Ўзбекистон ТИВ раҳбари Баҳтиёр Саидовга топширди.

"Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдик. Сўнгги йилларда олий даражадаги мулоқотлар туфайли икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этдик," - дейилади хабарда.

Савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кўплаб соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилди.

ТИВ вазири Элчига Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб, унинг масъулиятли фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини тасдиқлади.

649
0

Изоҳ