• 11 797 сўм
    22.54
  • 13 608 сўм
    20.11
  • 140 сўм
    0.6
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 797 сўм
    22.54
  • 13 608 сўм
    20.11
  • 140 сўм
    0.6
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Об-ҳаво 7 август 11:13

Ҳафта сўнгги ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ҳафта охирида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

3132
0
uznews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ҳарорат асосан +34...+37 даража бўлади, шанба ва якшанба кунлари +37...+40 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +41...+42 даражагача кўтарилади.

Ушбу кунларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат тоғли ҳудудларда баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Республика шимолида ва чўл ҳудудларида 8-9 август кунлари шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +36 даража атрофида бўлади, дам олиш кунлари +37...+39 даражагача кўтарилади. Ҳаво ҳарорати кечалари +21...+24 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

3132
0

Изоҳ