• 11 854 сўм
    6.39
  • 13 870 сўм
    26.43
  • 142 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 854 сўм
    6.39
  • 13 870 сўм
    26.43
  • 142 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 7 август 15:32

Самарқандда юк машинаси ёниб кетиб, бетон тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Юк машинасининг кабинасида ёнғин чиқиб, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатда у бетон тўсиққа урилиб ағдарилиб кетган.

7077
0
t.me/samyhxb

Жорий йилнинг 6 август куни соат 16:00 атрофида МАИ юк машинаси Самарқанд вилояти Нуробод туманида Самарқанд–Қашқадарё йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомобиль кабинасининг салон қисмида тўсатдан ёнғин келиб чиққан.

Ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатишга уринган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг чап томонидаги бетон тўсиққа урилган ва юк машинаси ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи турли даражада оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нуробод тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7077
0

Изоҳ