• 11 854 сўм
    6.39
  • 13 870 сўм
    26.43
  • 142 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 854 сўм
    6.39
  • 13 870 сўм
    26.43
  • 142 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво 17 август 11:30

Бу ҳафта Ўзбекистонда +43 даражагача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради

Келгуси иш ҳафтаси учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

334
0
uznews.uz

Республика метеорология хизмати маълумотига кўра, 17–19 август кунлари мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.

Кўпчилик вилоятларда кундузги ҳаво ҳарорати 33–38 даража атрофида бўлади. Жанубий ҳудудларнинг айрим жойларида эса ҳарорат 40–43 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳаво ҳарорати асосан 18–23 даража бўлади.

Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Айрим жойларда унинг тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Шимолий ҳудудларда 21 август куни шамол 22–25 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор.

Пойтахтда ҳафта давомида ҳаво асосан кам булутли, ёғингарчилик кутилмайди.

Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 35 даража атрофида бўлади. Иш ҳафтасининг охирига қадар кечалари 20–23 даража, кундуз кунлари эса 35–38 даража бўлиши прогноз қилинган.

Тошкентда шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Вақти-вақти билан 10–14 м/с гача кучайиши ва айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

334
0

Изоҳ