Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар томонидан бир фуқарога тан жароҳати етказилаётганлиги акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолатга аниқлик киритди.
Маълум қилинишича, 9 август куни 1991 йилда туғилган Б.Р. фарзандларини кўриш учун собиқ турмуш ўртоғи — 1997 йилда туғилган Д.Қ.нинг Сергели туманидаги уйига борган.
Шу вақтда у собиқ турмуш ўртоғининг оила аъзолари билан жанжаллашган. Натижада 1965 йилда туғилган М.Қ. ва 1992 йилда туғилган Э.Қ. Б.Р.ни уриб, унга тан жароҳати етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Изоҳ