• 11 779 сўм
    -39.55
  • 13 734 сўм
    -54.39
  • 139 сўм
    -2.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 779 сўм
    -39.55
  • 13 734 сўм
    -54.39
  • 139 сўм
    -2.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:01

Президент бир гуруҳ юртдошларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросимида мамлакат тараққиёти, эришилган натижалар ва халқнинг меҳнати ҳақида сўзлади.

306
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда давлат раҳбари йиғилганларни Мустақиллик байрами билан самимий табриклади.

«35 йил — тарих учун жуда қисқа давр. Лекин ортда қолаётган йиллар ўзининг кўлами, ютуқ ва натижалари билан асрга татигулик давр бўлди, десак, асло муболаға бўлмайди,» — деди Президент.

Давлат раҳбари ушбу ўзгаришларнинг ҳақиқий муаллифи меҳнаткаш ва олижаноб халқ эканини таъкидлади.

Президент мустақилликнинг қадр-қиммати қишлоқда ризқ-рўз яратаётган фермер ва деҳқонлар, фарзандларга таълим-тарбия бераётган устоз ва мураббийлар, инсон ҳаётини асраётган шифокорлар меҳнатида намоён бўлишини қайд этди.

Шунингдек, илм-фан тараққиётига янги ғоя ва кашфиётлар олиб кираётган олимлар, замонавий корхоналар барпо этаётган саноатчи ва тадбиркорлар, шаҳар ва қишлоқларни обод қилаётган қурувчи ҳамда архитекторларнинг ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.

Маданият, санъат ва спортни ривожлантириш йўлида хизмат қилаётган инсонлар, ислоҳотлар ижросини ҳар бир маҳалла ва хонадонга етказаётган давлат хизматчиларининг меҳнати ҳам таъкидланди.

Жойларда одамларни эзгу мақсадлар йўлида бирлаштираётган нуронийлар ва маҳалла фаоллари, халқ осойишталиги ҳамда Ватан тинчлигини таъминлаётган ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот ходимларининг жасоратига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

«Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистоннинг энг катта натижаси — бу ўзгарган инсон, ўз кучига ишонган фуқаро, эртанги кунга дахлдорлигини ҳис қилаётган жамиятдир! »— деди мамлакатимиз етакчиси.

Президент фидойи ва бунёдкор ватандошларга, мустақилликнинг энг катта кучи ва таянчи бўлган бутун халққа чуқур миннатдорчилик билдирди.

Шу билан бирга, инсон қадри улуғланган, адолат ва тараққиётга таянган Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидан халқ билан биргаликда дадил борилаётганини таъкидлади.

306
0

Изоҳ