• 12 150 сўм
    7.74
  • 14 004 сўм
    -76.07
  • 151 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 150 сўм
    7.74
  • 14 004 сўм
    -76.07
  • 151 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 22 январ 2019

Ҳисобчи 47,3 млн. сўм пул маблағларини ўзлаштиргани аниқланди

Фуқаро 6 нафар шахсларнинг меҳнати тўғрисида сохта табеллар тузиб, шу асосда уларга иш ҳақи тўлаб борган.

7296
0
UzNews.uz

Бош прокуратура хабарига кўра, Н.М. тумандаги учта сув истеъмолчилари уюшмаларида маълум муддат ҳисобчи вазифасида ишлаб келган.

Н.М. аслида корхонада ишламаган жами 6 нафар шахсларнинг меҳнати тўғрисида сохта табеллар тузиб, шу асосда уларга иш ҳақи тўлаб бориб, ихтиёрида бўлган 47,3 млн. сўм пул маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Избоскан туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текширувга мувофиқ, фуқаро Н.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

7296
0