• 12 578 сўм
    -79.98
  • 14 633 сўм
    -38.62
  • 160 сўм
    -1.13
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 578 сўм
    -79.98
  • 14 633 сўм
    -38.62
  • 160 сўм
    -1.13
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 18 август 2022

Тошкентда кўп қаватли уйнинг 5-қаватида ёнғин содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин бўйича маълумот берди.

706
0
t.me/Tashkent_land

Бугун, 18 август куни соат 09:40 атрофида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Қори-Ниёзий кўчасида жойлашган 8 қаватли уйнинг 5-қаватида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган, дея хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати.

Унга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:45 да етиб бориб, ёнғин соат 09:56 да қуршаб олинган ва соат 09:58 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг айвон (балкон) қисмини тахминан 18-20 кв.м майдонда ички, шифт қисми ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиннинг қўшни хонадонларга ўтиб кетиши олди олинган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

706
0