• 12 210 сўм
    19.29
  • 14 171 сўм
    -132.44
  • 158 сўм
    0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 210 сўм
    19.29
  • 14 171 сўм
    -132.44
  • 158 сўм
    0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Шаҳар 23 январ 2021

“Янги-Ангрен” ИЭСнинг авария содир бўлган цехида раҳбар бўлиб ишлаб келган фуқаро ўз жонига қасд қилди

Бугун, 23 январ куни Янги-Ангрен ИЭСда цех раҳбари лавозимида ишлаб келган 40 ёшли С.Ш. уйида ўзини осиб, вафот этган.

2309
0
Energy.uz / Telegram

Айни вақтда марҳум тупроққа қўйилган.Ушбу маълумотни Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов тасдиқлади.

Айтишларича, ИЭСдаги портлаш айнан у раҳбарлик қиладиган цехда содир бўлган. Марҳум корхонада содир бўлган портлаш иши бўйича терговга жалб қилингани айтилмоқда.  

Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий ахборот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, 20 январ куни, соат 11:42да “Янги-Ангрен” ИЭСдаги авария оқибатида 3 нафар фуқаро вафот этган ва яна 3 нафар фуқаро турли даражадаги куйиш тан жароҳатларини олиб шифохонага ётқизилганди.

2309
0