• 12 940 сўм
    24.03
  • 14 726 сўм
    67.39
  • 162 сўм
    -0.41
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 940 сўм
    24.03
  • 14 726 сўм
    67.39
  • 162 сўм
    -0.41
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Оммавий 7 феврал 15:22

Жо Байден трансгендер маймунларни яратиш учун 10 млн доллар сарфлади

Трансгендер маймунлар, сичқонлар ва каламушларни яратиш учун ушбу маблағлар сарфланган.

245
0
PAP/EPA/MANDEL NGAN / POOL

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден маъмурияти трансгендер маймунларни яратиш ва ўрганиш учун 10 миллион доллар сарфлади. Бу ҳақда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси, республикачи Ненси Мейс маълум қилди.

"Ўтган йили трансгендер маймунлар, сичқонлар ва каламушларни яратиш учун солиқ тўловчилар томонидан 10 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланди," - деди Ненси Мейс.

Мейснинг қўшимча қилишича, DEI (Diversity, Equality and Inclusion - хилма-хиллик, тенглик ва инклюзивлик дастурлари) грантлари бутун мамлакат бўйлаб университетларда ҳайвонлар жарроҳлиги ва гормон терапияси бўйича оғриқли ва ўлимга олиб келадиган трансгендер тажрибаларни ўтказишга қаратилган.

Бундан ташқари, Байден маъмурияти ҳайвонларнинг гиёҳванд моддалар дозаси ошиб кетишига мойиллиги ва уларнинг ОИВ юқтириш қобилиятига бағишланган тадқиқотларни молиялаштирган, дея хулоса қилди у.

245
0