• 12 940 сўм
    24.03
  • 14 726 сўм
    67.39
  • 162 сўм
    -0.41
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 940 сўм
    24.03
  • 14 726 сўм
    67.39
  • 162 сўм
    -0.41
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Оммавий 5 март 11:50

Дональд Трамп билан $1 млн эвазига кечки овқат ўтказиш имконияти пайдо бўлди

Трамп билан унинг қароргоҳида шахсий кечки овқат 5 млн долларга тушади.

243
0
citizensforethics.org

АҚШдаги бадавлат одамлар Мар-а-Лагодаги қароргоҳида президент Дональд Трамп билан ишбилармонлик кечки овқатини ўтказиш имконияти учун миллионлаб доллар тўлашади. Бу ҳақда Wired нашри хабар берди.

Тушлик пайтида "гуруҳ муҳитида" ўзингизга жой банд қилиш учун 1 миллион доллар тўлашингиз мумкин. Қўшма Штатлар президенти билан "тет-а-тет" тушлигини ўтказмоқчи бўлганлар эса 5 миллион доллар тўлашлари керак бўлади.

"Бизнес раҳбарлари 5 млн доллар эвазига Мар-а-Лагода президент билан шахсан учрашиши мумкин. Яқинда, шанба куни бўлиб ўтган шамли кечки овқатда Мар-а-Лагонинг потенциал меҳмонларига таклифга кўра жой банд қилиш учун 1 миллион доллар сарфлаш таклиф қилинди," - деб ёзади нашр.

Трамп бундай тадбирларни аввал ҳам ўтказган, бироқ бунгача у АҚШ президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам бундай амалиётни давом эттиргани ҳақида маълумот бўлмаган.

243
0