• 12 938 сўм
    45.02
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
Uz
  • 12 938 сўм
    45.02
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
Сиёсат 3 май 15:22

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди

Икки мамлакат етакчилари халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак учрашувлар режасини муҳокама қилдилар.

222
0
kremlin.ru

Президент Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин бугун, 3 май куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Россия президентининг ўтган йил май ойидаги Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш натижалари кўриб чиқилди.

Ўзаро товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, ҳудудлар ва бизнес даражасидаги фаол мулоқотларни давом эттиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳим экани таъкидланди.

"Шу маънода, Тошкент шаҳрида бешинчи "Иннопром. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси доирасида бўлиб ўтган ишбилармонлик тадбирларининг самарали натижалари юксак баҳоланди.

Гуманитар ҳамкорлик, энг аввало, маданият, санъат, фан ва таълим, спорт ва туризм соҳаларида кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди," - дейилади хабарда.

Суҳбат сўнгида, Ўзбекистон ва Россия етакчилари халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак учрашувлар режасини муҳокама қилдилар.

222
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш