• 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 27 июл 2018

ДХХ “ўқишга киритиш” билан шуғулланган жиноий гуруҳларни фош қилди

Давлат хавфсизлик хизмати мамлакат Олий таълим муассасаларига ноқонуний ўқишга киришни ташкил қилиш билан шуғулланган бир нечта жиноий гуруҳларни фош қилди. 

6414
0
Ўзбекистон 24

“Ўзбекистон 24” телеканали орқали эфирга узатилган репортажда айтилишича, Тошкент давлат молия институтининг етти нафар талабасидан иборат бўлган “кўнгиллилар” аниқланган. Ташкилотчи улар учун ўқишга киришда зарур бўладиган қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб берган. Улар абитуриентларнинг ўрнига имтиҳонга кириб, улар учун тестларни ишлаб бериши керак бўлган. Уларга ҳар бир абитуриент учун 2 минг АҚШ доллардан ваъда қилинган.

Шунингдек, Тошкент давлат техника университетига ўқишга киритиб қўйиш учун 7 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган шахс ҳам қўлга олингани айтилган. У ўз шериги билан бирга ҳақиқий абитуриентнинг ўрнига имтиҳон топшириши керак бўлган Тошкент давлат молия институти талабасини ёллаган.

6414
0