Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Сенаторлар 2024 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллашди

Ҳужжатда давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари, солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари, шунингдек, бюджет харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлиги белгилаб берилган.

122views0replies
0

UzNews.uz

Сенатнинг 48-ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг 2024 йилги Давлат бюджети тўғрисида"ги қонун маъқулланди.
Муҳокама чоғида 2024 йилда мамлакат иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 5,6-5,8 фоизни ташкил этиши кутилаётгани таъкидланди.
Қонун билан ялпи ички маҳсулотга нисбатан 52,6 триллион сўм ёки 4 фоиз тақчиллиги билан жамланма бюджет шакллантирилиб, 2024 йилда жамланма бюджет даромадлари 375,0 триллион сўм, харажатлари 427,6 триллион сўм миқдорида режалаштирилди.
Қайд этилишича, давлат бюджетининг даромадлари 270,4 триллион сўмни, харажатлари эса давлат мақсадли жамғармаларига ўтказмаларни ҳисобга олган ҳолда 312,9 триллион сўмни ташкил этди.
Шу билан бирга, солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилган бўлиб, унга кўра асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилган.
Давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари ва харажатлари (бюджетлараро трансфертлардан ташқари) 55,2 триллион сўм ва 85,8 триллион сўм миқдорида режалаштирилган.
Бюджет харажатларини ижтимоий йўналтириш келгуси йилда ҳам давом эттирилиши таъкидланди. Давлат бюджети жами харажатларининг қарийб 50 фоизи ёки 151,5 триллион сўми таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, фан, маданият ва спортни ривожлантириш, эҳтиёжмандларни уй-жой билан таъминлаш ва бошқа ижтимоий тадбирларга йўналтирилади.
Аввалроқ 2024 йилда вазирлик ва идоралар ўртасида тақсимланадиган бюджет маблағлари миқдори ҳақида хабар берган эдик.
122views0replies
0

Изоҳлар