Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +20 даражага кўтарилади

Синоптиклар ушбу ҳафта сўнггида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

117views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси +3...+8 даража илиқ, кундузи +15...+20 даража илиқ бўлади. Бундай ҳарорат фони февраль ойи биринчи ўн кунлиги охири учун бўлган меъёрий қийматлардан +6...+8 даражага кўп бўлди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳарорат кўтарилиши ҳисобига қор кўчиши хавфи бор.
Пойтахтда бугун ва дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +5...+8 даража илиқ, кундуз кунлари +17...+19 даража илиқ бўлади.
117views0replies
0

Изоҳлар