Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Бу ҳафта Ўзбекистонликларни +24 даражагача бўлган ҳаво ҳарорати кутмоқда

Ўзгидромет ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

354views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 12-15 февраль кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида февраль ойи ўртаси учун қуруқ ва жуда илиқ бўлган об-ҳаво сақланиб туради. 
Ҳарорат 12-13 февраль кунлари кечалари +3...+8 даража, кундуз кунлари +12...+17 даража бўлади. 14-15 февралда бундан ҳам илиқ – кечалари +5...+10 даража, кундуз кунлари +19...+24 даража бўлади.
Бундай қуруқ об-ҳаво Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида 16 февраль куни ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +15....+20 даражагача бироз пасаяди.
Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 16 февралда келиб чиқиши арктик бўлган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси -5...0 даража, кундузи -3....-2 даража бўлади.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 23-28 м/с.гача кучайиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларида 12 февраль куни қор кўчиши хавфи бор.
Пойтахтда 12-16 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-13 февралда кечалари +3...+8 даражаа, кундуз кунлари +12...+17 даража, 14-15 февралда кечалари +5...+10 даража, кундуз кунлари +19...+22 даража бўлади.
354views0replies
0

Изоҳлар