Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Республиканинг 6 та вилояти тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши юз беради.

72views0replies
0

ФВВ

Ўзгидромет бош директорининг маълум қилишича, жорий йил 23-29 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
Қашқадарё вилояти: Дехқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида;
Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшробод, Самарқанд, Ургут туманларида;
Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.
72views0replies
0

Изоҳлар