Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

851views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан -3...-5 даражага паст бўлган нисбатан совуқ об-ҳаво сақланиб туради, кечалари 0...-5 даража совуқ, баъзи жойларда +2 даража илиққача, кундуз куни 23 февралда +2...+7 даража илиқ, 24-25 февралда 0...+5 даража илиқ атрофида бўлади. Шимолда кечалари -7...-12 даража совуқ, кундуз кунлари 0...+5 даража илиқ бўлади.
Бугун 23 февраль куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
24-25 февраль кунлари республиканинг кўп ҳудудларида вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи мавжуд.
Республиканинг баъзи жойларига туман тушади. Шамол тезлиги соатига 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 февралда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Пойтахтда бугун кундузи вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат +3...+5 даража илиқ бўлади.
Шанба куни вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -1 даража совуқ +1 даража илиқ, кундузи +1...+3 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3...-5 даража совуқ, кундузи +2...+4 даража илиқ бўлади.
Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги соатига 3-8 м/с тезликда эсди.
851views0replies
0

Изоҳлар