Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ушбу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +18 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

264views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун эрталаб ҳаво ҳарорати -2...-5 даража совуқ, шимолда -7...-12 даража совуқ бўлади.
Аммо кундуз кунлари ҳароратнинг жадал кўтарилиши бошланади, ҳароратнинг кўтарилиши иш ҳафтасининг охиригача давом этади.
4-7 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 8 март куни республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати +4...+9 даража илиқ бўлади, сўнг ҳафта охиригача ҳарорат +13...+18 даража илиқ бўлади. Ҳарорат кечаси -2...-5 даража совуқдан +2...+5 даража илиққача кўтарилади.
Шамол асосан шарқий йўналишда бироздан ўртачагача бўлган тезликда эсади, 8 март куни баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди.
5-6 март кунлари республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
6-7 март кунлари айрим тоғли ҳудудларда, 8 мартда тоғли ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда 4-7 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 8 мартда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари 0...-2 даража совуқдан +3...+5 даража илиққача, кундуз кунлари +5...+7 даража илиқдан +15...+17 даража илиққача кўтарилади.
6-7 март кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан соатига 3-8 м/с тезликда эсди.
264views0replies
0

Изоҳлар