Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилади

Синоптиклар дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

93views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича иш ҳафтасининг бошида бошланган ҳаво ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади.
Ҳаво ҳарорати кечалари +5...+10 даража илиқ, кундуз кунлари 7 мартда +13...+16 даража илиқ, 8 мартда +17...+20 даража илиқ атрофида бўлади.
Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Эртага ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва куннинг иккинчи ярмида Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин.
9-11 март кунлари Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат фони анча юқори бўлиши сақланиб туради, кечалари +5...+10 даража илиқ, кундуз кунлари +13...+18 даража илиқ бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 март куни баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди, 9 мартда 22-24 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтда 7-8 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 9-11 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 9 мартда 12-15 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечалари +5...+10 даража илиқ, кундуз кунлари +13...+18 даража илиқ бўлади.
93views0replies
0

Изоҳлар