Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Дам олиш кунлари ҳарорат +20 даражагача кўтарилади

Синоптиклар шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

57views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 17 март якшанба куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 
Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-18 м/с.гача кучайиши мумкин. 14 март куни кириб келган совуқ ҳаво массаси ҳисобига Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ҳаво кескин совуқ бўлди, аммо бу совуқ республика ҳудудидан тез чиқиб кетмоқда ва ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди.
Бугун куннинг иккинчи ярмида ҳарорат +8...+13 даража атрофида бўлади, якшанба куни эса ҳаво +15...+20 даражагача исийди.
Шанбадан якшанба ўтар кечаси республика бўйича баъзи жойларда бироз совуқ сақланиб туради, якшанба куни ҳарорат кечаси +2...+7 даражагача кўтарилади.
Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Бугун ва дам олиш кунлари тоғларда ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Пойтахтда 15-17 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат бугун кундузи +9...+11 даражагача, шанба куни кечаси -2...0 даражагача, кундузи +13...+15 даражагача, якшанба куни кечаси +2...+4 даражагача, кундузи +16...+18 даражагача бўлади.
57views0replies
0

Изоҳлар