Излаш
RUUZ

Криминал

Самбочи Тўра Авлоқулов кафедаги 50 минг сўмлик ҳисоб учун отиб ўлдирилди

Ҳодиса жойидан қочмоқчи бўлган гумонланувчи воқеа жойидан тахминан 500 метр узоқликда бўлган туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланган.

5334views0replies
0

Olamsport.com

Жорий йил 29 март куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи У.Ш. соат 15:00 атрофида Шаҳрисабз шаҳрида ўзининг бошқарувидаги Damas автомашинасида кетаётганида ўзига олдиндан таниш бўлган Р.Ш.ни кўриб қолиб, биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, тахминан бир соатлардан кейин ушбу кафедан чиқиб, биргаликда Шаҳрисабз шаҳар, “Синабоғ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига боришган.
У ерда таниши Тўра Авлоқуловни кўриб қолиб, уни ҳам автомашинага миндириб, уччаласи спиртли ичимлик ичиш мақсадида соат 19:30 атрофида бошқа кафега боришган.
Улар у ерда спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, У.Ш. ва Т.А. кафеда пулни тўлаш устида ўзаро жанжаллашиб қолишган. Жанжал давомида У.Ш. Т.А.га 50 минг сўм берганлигини, шу боис овқатланиш харажатларини тўлиқ тўлашини айтган. Т.Авлоқулов ҳамма пулни тўламаслигини айтиб, У.Ш.нинг 50 минг сўм пулини қайтариб берганида У.Ш. пулни олмасдан "Пулни чўнтагингга солиб қўй" деб айтган.
У.Ш. жаҳл устида ўрнидан туриб Т.А.ни ўлдириш мақсадида кўчада турган автомашинасидан темир қувурдан қўлбола усулда ясалган қуролни олиб, келиб, у билан жанжални давом эттирган. У.Ш. ёнида бўлган темир қувурдан қўлбола усулда ясалган қуролни чиқариб, ушбу қуролни ўтирган ҳолда Т.А.нинг бош қисмига қаратиб бир марта ўқ узган ва ҳодиса жойидан кетиб қолган.
Натижада, Т.А. олган тан жароҳатлари натижасида Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
У.Ш. ҳодиса жойидан қочмоқчи бўлиб, автомашинаси билан кетаётганида ҳодиса жойидан тахминан 500 метр узоқликда туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.
Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 29 мартдаги маълумотномасида Т.А.нинг танасида оғир очиқ тешиб ўтувчи бош мия жароҳати, бош мия ичидаги металл ва суяк парчалари, чап пешона суягининг парчаланиб синган жароҳати, чап қош устида эзилиб йиртилган кўринишида тан жароҳатлари борлиги, аҳволи ўта оғир даражада эканлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани прокуратураси томонидан У.Ш.га нисбатан ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми “д, л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
5334views0replies
0

Изоҳлар