• 12 858 сўм
    -58.95
  • 14 505 сўм
    44.59
  • 160 сўм
    -0.43
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 858 сўм
    -58.95
  • 14 505 сўм
    44.59
  • 160 сўм
    -0.43
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 6 апрел 2024

Тошкентда “буханка” нон нархи 200 сўмга кўтарилди

Пойтахтдаги дўконларда “буханка” нон 3 минг сўмдан сотилмоқда. Икки йил аввал, расмийлар буғдой нархи ошмаса, нарх 2800 сўмдан ошмаслигини айтганди.

358
0
UzNews.uz

Тошкентдаги озиқ-овқат дўконларида “буханка” нон нархи 3000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири хабар бермоқда.

Дўкондаги сотувчилар нархнинг ошганини буғдой нархи ошиши билан изоҳлашмоқда.

Бундан аввал “буханка” нархи 2800 сўмга кўтарилганда Молия вазирлиги департаменти мудири Тўлқин Мирзаев “буханка” нон нархи 2800 сўмдан ошмаслигини айтганди.

"Агар буғдой нархи 3 минг сўмдан ошмаса, 'буханка' ноннинг нархи 2800 сўмдан ошмайди. Яъни бозордаги нархдан ошиб кетмайди. Бу ҳолатни фақат Тошкентда сезишимиз мумкин. Бошқа ҳудудларда арзонроқ, яна  бошқасида қимматроқ бўлиши мумкин", - деган эди Тўлиқ Мирзаев.

358
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш