Излаш
RUUZ

Жамият

Бугун Тошкент ва Тошкент вилояти кўчаларида ҳарбий зирҳли техникалар ҳаракатланади

Мудофаа вазирлиги Тошкент вилояти ва пойтахт аҳолиси ҳайдовчиларини огоҳлантирди.

531views6replies
29

Мудофаа вазирлиги

Бугун, 6 апрель куни Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари бўлинмалари иштирокида махсус-тактик ўқувлар бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
"Ташкил этилган тактик ўқувларда ҳарбий округ қўшинлари бўлинмаларининг зирҳли техникалари, ҳарбий енгил зирҳли ва юк автомобилларининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг белгиланган маршрутлари бўйича ҳаракатланиши режалаштирилган.
Ҳарбий техникалар ҳаракати вақтида ҳайдовчиларга йўл-ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлигига қатъий риоя қилиш тавсия қилинади", - дейилади хабарда.
531views6replies
29

Изоҳлар