Излаш
RUUZ

Жамият

Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги “ADM Jizzakh” автомобиль заводи фаолияти билан танишди — видео

Мазкур заводда уч йилда Kia, Chery ҳамда Haval брендлари остида 23 турдаги 36 мингта автомобиль ишлаб чиқарилди.

165views0replies
24

president.uz

Қайд этилишича, “ADM Jizzakh” масъулияти чекланган жамияти саноат зонасида самарали фаолият юритаётган корхоналардан бири. У 2021 йилда ташкил этилган. Ўтган уч йилда “Kia”, “Chery” ҳамда “Haval” брендлари остида 23 турдаги 36 мингта автомобиль ишлаб чиқарилган. Лойиҳа доирасида 234 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар ўзлаштирилиб, 1 минг 800 та иш ўрни яратилди.
Биринчи босқичда йирик узелли йиғув йўлга қўйилган эди. Бир вақтнинг ўзида заводни кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилиб, жорий йил март ойида янги бино ва қувватлар ишга туширилди. Яъни, юқори технологияларни жалб қилган ҳолда штамплаш, пайвандлаш, бўяш ва йиғишни қамраб олувчи ишлаб чиқариш жараёни ташкил этилди.
Давлат раҳбари заводдаги ишлаб чиқариш жараёнини атрофлича кўздан кечирди. Корхона юқори технологик ускуналар билан жиҳозланган. Улар Жанубий Корея, Япония ва Германия каби давлатлардан келтирилган. Заводда 30 та робот бор, ишлаб чиқариш жараёни 33 фоиз автоматлаштирилган. Автомобилнинг юриш қисмлари созлиги, статик ва динамик тормоз тизимини текшириш жиҳозлари ўрнатилган.
Умуман, корхонада йилига 100 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқариш қуввати яратилади. Натижада келгусида иш ўринлари сони 3 мингга етказилиши кўзда тутилган.
Автомобиллар сифатини янада ошириш мақсадида Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой ва Вьетнам давлатларидан малакали мутахассислар жалб этилди. Бу борада хорижий ҳамкорлар билан жорий йилдан бошлаб дастлаб 50 нафар муҳандис Жанубий Корея ҳамда Хитойдаги тадқиқот ва лойиҳалаш марказларида малака оширишга юборилиши белгиланган.
Давлат раҳбари заводда ишлаб чиқариш бошланган янги “Kia Sonet” автомобилини кўрди.
165views0replies
24

Изоҳлар