Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида ИИО ходими пичоқланди

Ходим маст ҳолатда жанжал қилаётган фуқаронинг уйига бориб, уни тинчлантираётган вақтда пичоқланган.

292views0replies
0

tergov.uz / Иллюстрация

Тошкент туманида профилактика инспектори пичоқлангани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати изоҳ берди.
Жорий йил 8 апрель соат 21:10 атрофида Тошкент тумани Қорасарой МФЙда яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро Қ.Ж. маст ҳолда уйида жанжал қилаётганлиги сабабли, шошилинч чақирувга асосан воқеа жойига етиб борган тумани ИИБ профилактика катта инспектори 56 ёшли фуқарони тинчлантираётганида у фаол қаршилик кўрсатиб, қўлидаги пичоқ билан инспекторнинг чап бел қисмига уриб жароҳат етказган.
Натижада тунги хизмат вақтида жароҳат олган профилактика инспектори ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган.
Фуқаро процессуал тартибда ушланган ва дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари прокуратура органлари томонидан олиб борилмоқда.
292views0replies
0

Изоҳлар