Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Жиззахда автобус ва юк машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲда 2 киши вафот этди — видео

ЙТҲ натижасида 3 нафар қорақалпоғистонлик ва 1 нафар франциялик йўловчи тан жароҳати олган.

152views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун, 13 апрель куни Жиззах перевалида автобус ва юк машинаси иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида Yutong автобуси HOWO юк машинасининг орқасидан келиб урилган. Оқибатда Қорақалпоғистоннинг Хўжайли ҳамда Мўйноқ туманида яшаган 2 нафар фуқаро олинган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. 
Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва Тахиатош туманида яшовчи 3 киши ҳамда 1 нафар франциялик фуқаро турли даражада жароҳатлар олган.
ЙТҲда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Автобуснинг бошқа йўловчиларини манзилларига етказиш чоралари кўриляпти.
152views0replies
0

Изоҳлар