Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, буғдой, ўсимлик ёғи, консерваланган гўшт маҳсулотлари ва бошқа озиқ-овқатлар ўрин олган.

105views0replies
0

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги

Президент топшириғига асосан, афғон халқига 169 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.
"Инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг 80 дона консерваланган гўшт маҳсулотлари (тушёнка), 22 тонна макарон, 24 тонна шакар ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган лапша (Ҳот ланч) ўрин олган", - дейилади хабарда.
Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эркин Ҳамраев ва Афғонистоннинг Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо ҳамда икки томон расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Балх вилояти расмийлари президент ва ўзбек халқига оғир пайтда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдиришди.
105views0replies
0

Изоҳлар