Излаш
RUUZ

Жамият

15 майдан бошлаб “Афросиёб” поезди чипталари қимматлашади

Чипта нархи хизмат кўрсатиш даражасига қараб 20 фоиздан дан 40 фоизгача ошади.

140views0replies
0

UzNews.uz

2024 йил 15 майдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездларининг чипталар нархлари эконом-класс 20 фоизга, бизнес-класс 30 фоизга ва VIP-класс вагонлари учун 40 фоизга ошмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабар бермоқда. 
Унга кўра, нархлар қуйидагича бўлади:
Тошкент — Бухоро
VIP 890 000 сўм;
Бизнес 600 000 сўм;
Эконом 403 000 сўм.
Тошкент — Қарши
VIP 747 000 сўм;
Бизнес 507 000 сўм;
Эконом 338 000 сўм.
Тошкент — Самарқанд
VIP 554 000 сўм;
Бизнес 358 000 сўм;
Эконом 244 000 сўм.
Эслатиб ўтамиз, “Афросиёб” йўналишидаги чипталар нархи охирги марта жорий йилнинг январь ойида оширилган эди.
140views0replies
0

Изоҳлар