Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Сўнгги 3 ойда Ўзбекистонга 2,5 млрд доллар пул ўтказмалари кириб келди

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,6 фоизга ошганини билдиради. Аммо, Росссиядан келаётган пул ўтказмалари 68 фоизгача тушган.

78views0replies
0

UzNews.uz

2024 йилнинг I чорагида Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2,5 миллиард долларни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,6 фоизга ортиқни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий Банк ҳисоботида маълум қилинди. 
2024 йил I чоракда иқтисодиётга 2,6 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 154,1 фоизга ошди.
2024 йилнинг I чорагида аҳолининг реал даромадлари 11,5 фоизга ошди ва ўтган йиллардаги мос кўрсаткичлардан юқори бўлди. Аҳолининг реал даромадлари ўсиши пул ўтказмалари динамикаси, иқтисодиётда иш ҳақининг ўсиши ҳамда ўзини-ўзи банд қилганларнинг даромадлари ўсиши билан изоҳланади.
78views0replies
0

Изоҳлар