Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг ипотека бозорини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда экологик таъмирлаш ва уй-жой кредитларини инклюзив молиялаштиришни кенгайтириш, турмуш шароитларини яхшилаш ва энергия самарадорлигини ошириш учун $30 млн эквивалентигача бўлган миллий валютадаги кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда Банк Матбуот хизмати хабар қилди.
Инклюзив ипотека бозорини ривожлантириш лойиҳаси муҳим босқич бўлиб ҳисобланади, чунки унинг доирасида ОТБ томонидан Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси (“ЎИҚМК”) учун биринчи хусусий (носуверен) молиялаштириш тақдим этилади.
Мазкур ташаббус ЎИҚМКни давлат томонидан молиялаштиришга боғлиқликдан барқарорроқ бўлган бозорга асосланган молиялаштиришга ўтишни қўллаб-қувватлашга қаратилган, бу эса янада рақобатбардош ва функционал ипотека кредитлаш бозорини ривожлантиришга ёрдам беради.