Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Бу ҳафта ёмғир ёғиши ва бироз совуқ бўлиши кутилмоқда

Иш ҳафтаси илиқ бошланганидан кейин барча ҳудудларда ёмғир ёғади, кундузи ҳаво ҳарорати +16 даражагача пасаяди.

82views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Эртага 15 апрель куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати 24-29 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 32-37 даражагача бўлади.
16 апрелда республиканинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 17-18 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди, республика ҳудудининг катта қисмида 16 апрелда 20-25 даража, 17 апрелда 18-23о, 18 апрелда 16-21 даража бўлади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади,  17-18 апрель кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади.
14-18 апрель кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида  сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда бугун куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин, эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан 25-28 даража бўлади.
16 апрелда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 23-25 даража бўлади. 17-18 апрель кунлари вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат аста-секин 17-20 даражагача пасаяди.  Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 12-15 м/с гача кучаяди.
82views0replies
0

Изоҳлар