Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда аёл ҳайдовчи темир жисм билан эркак ҳайдовчи ва машинасини урди — видео

Оқибатда, машинага шикаст етган. Эркакнинг эса боши ёрилган. Ҳолат юзасидан безорилик моддаси билан жиноят иши очилди.

773views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманида икки аёл (улардан бири ҳайдовчи) ва бир эркак ҳайдовчи ўртасида жанжал юзага келгани акс этган видео тарқалди. Видеода аёллар эркакнинг машинасига шикаст етказгани ва унинг ўзини ҳам жароҳатлаганини кўриш мумкин. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ маълумот берди. 
Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 апрель куни Юнусобод тумани 13-мавзе ҳудудида 1989 йилда туғилган Spark ҳайдовчиси М.Х. ҳамда 2005 йилда туғилган Matiz ҳайдовчиси С.А. лар йўл талашиш оқибатида ўзаро жанжаллашганлиги аниқланган. Шундан сўнг, М.Х. автомашинадан тушиб темир жисм билан Matiz’нинг ойналарини синдирган ва шу жисм билан С.А. нинг бош қисмига уриб тан жароҳати етказган.
Натижада, С.А. олган тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
773views0replies
0

Изоҳлар