"Тошкент-Аэро" ИБК нинг Контрабандага қарши курашиш шуъбаси тезкор вакиллари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбирда “Тошкент халқаро аэропорти" нинг фуқароларни кутиб олиш ҳудудида "Жидда-Тошкент" йўналиши бўйича парвозини якунлаган бир нечта йўловчилар томонидан божсиз олиб кириш нормаси доирасида олиб кирилган жами 16 дона "iPhone 16 Pro Max" русумли уяли алоқа воситаларини йиғиб олаётган шахс қўлга олинди.
Аниқланишича, мазкур уяли алоқа воситаларининг дастлабки тахминий қиймати 250 млн сўмни ташкил этмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона суриштирувлари олиб борилмоқда.