Бугун, 17 апрель куни футбол бўйича Саудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги Осиё кубоги ярим финал учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада муносиб иштирок этаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси КХДР терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу ўйинда киритилган голларга Садриддин Ҳасанов, Жамшид Рустамбеков ва Абубакр Шукруллаев муаллифлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 7 апрель куни Хитойни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муддатидан аввал Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмаси билан бирга 2026 йилда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги мусобақасига ҳам йўлланмани қўлга киритган эди.